Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 1-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очди. Орадан 17 дақиқа ўтиб Ҳумоюн Муртазоев мувозанатни тиклади.

40-дақиқада эса Рўзимбой Аҳмедов ўзининг аниқ зараси билан "бургутлар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 57-дақиқада Аҳмедовнинг ўзи "Насаф" дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний нуқтани қўйди.

  • Суперлига
  • 5-тур

Андижон

  • Шаҳзодбек Убайдуллаев 1'
  • Рўзимбай Аҳмедов 40', 56'
3 : 1

18/04/2019 17:00

Насаф

  • Ҳумоюн Муртазоев 18'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
18/04/2019 22:03
Ахмаджонов уч ой ичида Андижонга иккинчи бориши,Ахмаджонов нима учун Хоразмга бормайди,нима учун Навоийга бормайди,нима учун Муборакга бориб Машъал футболчиларига олийга Машъал урнига Динамо ва Сурхон чикканини тушинтириб бермайди.Андижон-Насаф уйинига келсак Насаф дарвозасига пеналти йук эди,дарвозобон билан тукнашув булса хар кандай холатда дарвозобон хак булади,Насафнинг иккинчи урган голида офсайд йук эди,Эрматов хатога йул куйди. Бир нарсага тушунмаймиз нима учун Насафни УФА рахбарлари хам,хакамлар хам эзишади.