
Суперлига. Бир киши кам бўлиб ҳаракатланган "Бухоро" "Турон"ни мағлуб қилди
Суперлиганинг илк турида "Бухоро" "Турон" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 30-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминов ҳисобни очди. 46-дақиқада Анри Чичинадзе имкониятларни тенглатирди. 51-дақиқада Файзулло Жуманқўзиев иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Темурбек Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Бухоро" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди.
- Суперлига
- 1-тур
Сурхон
- Силванус Нимели 26'

1
:
3
05/03/2023 14:00
OKMK
- Шохруҳ Гадоев 37'
- Акрамжон Комилов 49'
- Хуршид Ғиёсов 62'
Фикрлар