Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" "кичик Тошкент дербиси"да "Олимпик" билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бунёдкор" баҳси якунланди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Олимпик"нинг голига пенальтидан унумли фойдаланган Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди. "Қалдирғочлар" голига Даврон Эргашев муаллифлик қилди. Шунингдек, "Бунёдкор" сафида Суҳроб Иззатов 8-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. 

Шу тариқа, "олимпиячилар" 21 очко билан 11-ўринда қолди. 28 очкоси бор "Бунёдкор" 8-поғонадан жой эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!