Суперлига. "Бўрилар" Тошкентда "қалдирғочлар" "қанотини қайирди" ёхуд "Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

"Бўрилар" сафида голларга Қаҳрамонов ва Займович муаллифлик қилди. Мезбонлар бу ўйинда гол уришга муваффақ бўлмади. 

Шу тариқа, "Сўғдиёна" 17 очко билан 8-ўринга чиқиб олди. 16 очкоси бор "қалдирғочлар" 10-поғонадан жой эгаллаган.

  • 90+8'

    Беллашув якунига етди. Якуний ҳисоб - 0:2, "Сўғдиёна" фойдасига!

  • 90+6'

    Усмоналиевнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 8 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 85'

    Шоаҳмедовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 81'

    Пенальти белгиланмади. Учрашув давом этади. 

  • 80'

    Ҳозирча бир-бири билан тўқнашиб кетган Қаҳрамонов ва Султоновга тиббий кўмак кўрсатилмоқда. 

  • 79'

    Мезбонлар жарима майдони олдида хавфли вазият. Ҳакам меҳмонлар фойдасига ҳатто пенальти белгилаши мумкин.

  • 76'

    "Бўрилар" таркибида яна бир ўзгариш. Алишер Салимов ўрнига Жасур Ёқубов баҳсни давом эттиради. 

  • 75'

    Ўйинда тўхталиш. Жиззахликлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

  • 72'

    Ивановичнинг зарбасидан сўнг Митрович тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

  • 69'

    Жавоҳир Қаҳрамонов Игорь Ивановичга нисбатан ишлатган фоли учун сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 68'

    "Қалдирғочлар" бош мураббийи яна бир ўзгаришга қўл урди. Фарҳод Ўткиров ўрнига Билол Туплиев ўйинни якунлаб қўяди. 

  • 67'

    Меҳмонлар тўпни ўзида назорат қилиб турибди. 

  • 63'

    "Бунёдкор" сафида Расул Йўлдошев Суҳроб Иззатов ўрнига майдонга тушди. 

  • 61'

    "Сўғдиёна" сафида ўзгариш рўй берди. Абдуллоҳ Омоналиев ўрнига Миржалол Абдумуталов туширилди. Шунингдек, Оллоберган Каримов ўз ўрнини Санжар Шааҳмедовга бўшатиб берди. 

  • 59'

    Суҳроб Иззатовнинг зарбаси меҳмонлар посбони Милан Митрович учун қийинчилик туғдирмади. 

  • 58'

    Жиззахликлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 55'

    "Сўғдиёна" ҳимоячилари ўз жарима майдони олдида тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 52'

    Жасур Ҳакимовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 51'

    Майдон марказида тошкентликлар аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 48'

    Майдон эгалари майдонда устунлик қилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 46'

    "Қалдирғочлар" сафида ўзгариш. Фаррух Икромов ўз ўрнини Жасур Ҳакимовга бўшатиб беради. 

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозоняпти. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 43'

    ГООООООООЛ! "Сўғдиёна" иккинчи голни урди. Гол муаллифи - Зенан Займович. 

  • 28'

    Футболчиларга сув ичиб олишга рухсат берилди. 

  • 26'

    Уххх. "Бунёдкор" қулай имкониятни кўкка совурди. Таиранинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 24'

    Усмонали Исмоналиев қўполллик ишлатгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

  • 22'

    Ивановичнинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 20'

    "Қалдирғочлар" яқин масофадан жарима зарбаси ижро этиш ҳуқуқига эга бўлди. 

  • 17'

    Майдон марказида мезбонлар тўпни эгаллаб олди. 

  • 15'

    "Сўғдиёна" голдан сўнг руҳланган ҳолда ҳужумга ўтмоқда. 

  • 12'

    ГОООООООООООЛ! Зенан Займовичнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эса Жавоҳир Қаҳрамонов дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 10'

    Мезбонлар жарима зарбасини ижро этади.

  • 4'

    Мезбонлар тўпни назорат қилиб турибди. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!