Суперлига. Бугун 7-турнинг марказий учрашуви бор
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилади.
Бугун иккита беллашув ўтказилади. Биринчи учрашув "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" беллашуви бўлиб, учрашув ҳаками Ғайрат Жўраевнинг старт ҳуштаги 17:00да чалинади. Жиззах клуби 2 очко билан турнир жадвали энг қуйи поғонасини эгаллаб турибди.
Иккинчи қарама-қаршиликда ОКМК ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасида турнинг марказий баҳси бўлиб ўтади. Ушбу ўйин 18:10 да бошланади. Беллашувни Темурбек Тўхтасинов бошқариб боради.
Маълумот учун, айни дамда турнир жадвалида "Нефтчи" пешқадам бўлиб турибди.
Фикрлар