Суперлига. Бугун Андижон ва Жиззахда ўйинлар бор

ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган қисқа муддатли танаффусдан сўнг, бугундан Суперлига ўйинлари бошланади.

Тақвимга кўра, 1 апрель санасида 2 та ўйин ўтказилиши белгиланган. Жумладан, “Андижон” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилса, “Сурхон” Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади.

Ортда қолган 3 турдан сўнг, "Андижон"  ва "Машъал" 3 тадан очко тўплаб, мос равишда 10 ва 11-ўринларда, "Сўғдиёна" 7 очко билан 2-қаторда, 4 очкоси бор "Сурхон" 8-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андижондаги ўйин соат 16:15 да, Жиззахдаги беллашув эса 18:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!