Суперлига. Бугун "Насаф" ва "Навбаҳор" ўйнайди. Учрашувлар қайси телеканалда олиб берилади?
Бугун Суперлигада 12-тур ўйинлари давом эттирилади. "Сўғдиёна" Жиззахда "Насаф"ни қабул қилади. Учрашув старти 20:00 га белгиланган. Беллашув "Спорт 2" канали орқали эфирга узатилади.
Яна бир ўйин Наманганда бўлиб ўтади. Унда мезбон "Навбаҳор" жамоаси Тошкентнинг "Олимпик" клубини меҳмон қилади. Мазкур баҳс ҳам 20:00 да бошланади. Учрашувни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш имконига эгасиз!
Фикрлар