Суперлига. Бугун "Пахтакор", "Насаф" ва "Динамо" ўз учрашувини ўтказади
Кеча Суперлиганинг 28-тури старт олди. Дастлабки 2 тўқнашувда ОКМК "Навбаҳор" ишончли тарзда мағлубиятга учратди (3:1). "Нефтчи" эса "Бухоро" билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Бугун эса Суперлигада 3 та ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Дастлаб, соат 16:00’да Камолиддин Тожиев бошқарувидаги "Пахтакор" Фарғонада "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Кейин эса 17:00’дан бошлаб турнинг марказий тўқнашуви старт олади. "Бунёдкор" "Динамо" билан куч синашади. Шунингдек, чемпионлик пойгасида иштирок этаётган "Насаф" ўз уйида "Машъал"ни қабул қилади. Бу тўқнашув эса Тошкент вақти билан 18:15’да бошланади.



Comments