Суперлига. "Бунёдкор" - "Динамо": Матнли трансляция
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- 90'

Учрашув якунланди. "Бунёдкор" ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди. Якуний ҳисоб 2:1.
- 90'

ГООООООООЛ! "Бунёдкор" рақиб майдонидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиев.
- 87'

"Динамо" таркибида ўзгаришлар. Рашидов ўрнига Глишич, Исмоилов ўрнига Эргашев майдонга тушди.
- 83'

ГООООООООЛ! Умарали Раҳмоналиев пенальтидан хато қилмади. Ҳисоб 1:1.
- 82'

"Бунёдкор" фойдасига пенальти белгиланди.
- 81'

Хакам яна ВАР томонга юзланди. Меҳмонлар дарвозаси томон яна пенальти белгиланиши мумкин.
- 79'
Майдон эгалари қулай имкониятдан гол ура олмади. Бу вазиятда Прекович яхши ўйин кўрсатди.
- 75'

"Динамо" таркибида ўзгариш. Ойбек Нурматов ўрнига энди майдонда Сайдулло Раҳматов ҳаракат қилади.
- 73'

Тошкентликлар сафида навбатдаги ўзгаришлар. Музаффар Олимжонов Ҳусайн Эргашбоевга, Жаҳонгир Ўрозов эса Умид Султоновга ўз ўрнини бўшатиб берди.
- 71'
"Қалдирғочлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 67'

"Бунёдкор"нинг голи инобатга олинмади. Ушбу вазиятда қўполлик қайд этилди.
- 65'

"Динамо" футболчилари Темур Исмоилов ва Музаффар Музаффаров сариқ карточка ишлаб олди.
- 64'

Хакам Абдужамол Исроиловга қизил карточка кўрсатди.
- 63'

Хакам ВАРга мурожаат қиляпти. "Динамо" футболчиси қўпол ҳаракати учун қизил карточка олиши мумкин.
- 61'
Учрашувда темп бироз пасайди.
- 59'
Меҳмонлар аъзоси Ойбек Нурматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 57'
"Қалдирғочлар" вакили Франсис Нарҳнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.
- 54'
Мезбонлар яна бир стандарт вазиятни кўкка совурди.
- 51'
"Бунёдкор" футболчилари жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
- 49'
"Учар шерлар"нинг ҳужуми ноаниқ пас сабаб бесамар кетди.
- 46'

Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 46'

Майдон эгалари сафида Дилшод Жўраев ўрнига Одил Абдураҳмонов, Иброҳим Томива ўрнига Усмонали Исмоналиев майдонга туширилди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.
- 45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
"Қалдирғочлар" вакилининг зарбасига аниқлик етишмади.
- 41'
Саҳоб Рашидовнинг қанотдан юллаган узатмасига меҳмонлардан гол урадиган ҳеч ким топилмади.
- 38'
Самарқандликлар тўпни шунчаки узоқлаштириб юборяпти.
- 36'

Дилшод Жўраев ва Иброҳим Томива сариқ карточка ишлаб олди.
- 35'
Томива пенальтидан унумли фойдалана олмади. Милое Прекович қаҳрамонлик кўрсатди.
- 31'
Тошкентликлар фойдасига пенальти белгиланиши мумкин. Мезбонлар тўп меҳмонлар ҳимоячисининг қўлига текканини айтмоқда.
- 28'
"Динамо" футболчиларининг тартибли ўйин кўрсатаётгани сабаб мезбонларнинг позицион ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.
- 25'
Майдон марказида Иброҳим Томивага нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 23'
Самарқандликлар голдан руҳланган ҳолда рақиб майдонида прессинг уюштирмоқда.
- 18'
Хакам голни инобатга олди. Ҳисоб 0:1.
- 17'

Хакам ВАРга мурожаат қиляпти. Гол бекор қилиниши мумкин.
- 16'
Стандартдан сўнг юзага келган хавфли вазиятдан Саҳоб Рашидов унумли фойдаланди ва жамоасининг мавсумдаги илк голини киритди.
- 16'

ГООООООООООЛ! "Динамо" учрашувда ҳисобни очмоқда.
- 15'

"Қаплдирғочлар" футболчиси Авазбек Ўлмасалиев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 12'

Меҳмонлар вакили Ойбек Нурматовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 11'
"Динамо" футболчилари ажойиб вазиятга эга бўлди. Бироқ "Бунёдкор" ҳимоячиси бўш қолган дарвозанинг ишғол этилишига йўл қўймади.
- 7'
Майдонда тўп учун жиддий кураш кечмоқда.
- 3'
Майдон эгалари тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 1'

Учрашувга старт берилди!
- 0'
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.



Фикрлар