Суперлига. "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашувига "Жар" стадиони мезбонлик қилади
Суперлига 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Нефтчи" ўйинига "Жар" стадиони мезбонлик қилади. Сабаби айни вақтда "Бунёдкор" стадиони Париж-2024 олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги саралаш мусобақасига мезбонлик қилишга тараддуд кўрмоқда.
Аввалроқ саралаш турнирига "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларини жалб этиш режалаштирилганди. Бироқ 23-турдан ҳам "Олимпик", ҳам "Бунёдкор" иштирокидаги уй ўйинлари жой олганидан келиб чиқиб, ЎФА мазкур стадионлардан фақатгина биттасини танлаб олди ҳамда "Бунёдкор" клуби билан келишувга эришди.
"Бунёдкор" — "Нефтчи" ўйини 28 октябрь, шанба куни 18:15 да старт олади.
Фикрлар