Суперлига. "Бунёдкор" бир киши кам ўйнаган "Сўғдиёна"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Суғдиёна" беллашуви якунига етди ва унда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин пойтахтликларнинг устунлигида кечди. Бироқ биринчи таймда томонлар дарвозани ишғол қила олмади. Учрашувнинг 59-дақиқасида Санъат Шихов яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган Санжар Қодирқуловни тўхтатиб қолди ва учрашув ҳаками унга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

64-дақиқада эса, Миржаҳон Мираҳмадов ҳимоячиларни алдаб, тўпни Хуршид Ғиёсовга етказиб берди. Ҳужумчининг дастлабки зарбасини Ширинбой Абдуллаев қайтарди, бироқ иккинчи зарбага дарвозабон улгурмади.

Ушбу ғалабадан сўнг, "Бунёдкор" очколари сонини 42 тага етказиб, 4-ўринни мустаҳкамлаб олди. "Суғдиёна" эса 34 очко билан 6-ўринда қолди.

Суперлига. 24-тур

"БУНЁДКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 1:0 (0:0)

25 ноябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.

"Бунёдкор": Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хуршид Ғиёсов (Селим Нурмурадов, 83), Расул Йўлдошев (Дилшодбек Аҳмадалиев, 71),  Лутфулла Тўраев (Фаррух Икромов, 90+1), Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов, 71),  Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Давронжон Эргашев, 90+1), Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев.

"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Аюбхон Нўъмонов (Саҳоб Рашидов, 78), Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов, 38), Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов (Элёр Орифов, 62), Санъат Шихов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Баҳодир Насимов, 78), Шаҳбоз Жўрабеков, Мирко Колакович. 

Гол: Хуршид Ғиёсов, 64 – 1:0.

Огоҳлантиришлар: Абдулла Абдуллаев, 9. Санъат Шихов, 15. Марко Колакович, 65. Шаҳбоз Жўрабеков, 69. Шоҳруз Норхонов, 90.

Четлатиш: Санъат Шихов, 59.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!