Суперлига. "Бунёдкор" ўз уйида "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлади
Суперлига 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтди ва унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ислом Кенжабоев 50-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб, Авазбек Ўлмасалиев мувозантни тиклади. 75-дақиқада навоийликлар Муҳаммадали Ғиёсовнинг голи эвазига яна олдинга чиқиб олди. Умидбек Султонов эса 82-дақиқада яна тафовутни йўқ қилди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишадиган бўлди.
Фикрлар