Суперлига. "Бухоро" "Қўқон-1912"га имкониятни бой берди, "Андижон" ўз тарихида 5-марта "Бунёдкор"га мағлуб бўлмади
Турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган "Бухоро" ва "Қўқон-1912" жамоалари бу тур ўзаро баҳс олиб борди ва мазкур беллашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабаси билан якун топди. Учрашувдаги ягона голга Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди.
ОЧЛ саралаш босқичига йўлланма берадиган ўринлар учун кураш олиб бораётган "Бунёдкор" эса "Андижон"да меҳмон бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Қайд этиш жоиз, "бургутлар" ўз тарихида 5-марта "қалдирғочлар"га имкониятни бой беришмади.
Фикрлар
o‘yinini qo‘yib berilar