Суперлига чемпиони "Пахтакор"нинг бу мавсумдаги тўпурар ва ассистентлари билан танишинг (фото)
Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми ҳам якунига етди. Шиддатли кечган мусобақа охирида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби чемпионликни қўлга киритди.
Биз сизга якунланган чемпионат статистикаларини тақдим этишни давом эттирамиз.
Унга кўра, "Пахтакор" таркибида якунланган мавсумда Драган Черан умумий 22 гол билан энг яхши тўпурар бўлди. Аббос Файзуллаев ҳисобида 8, Сардор Собирхўжаев эса 5 та гол уришга муваффақ бўлган.
Энг яхши ассистентлар 8 та голли узатма билан Фаррух Сайфиев ва Азиз Турғунбоев бўлди. Кейинги ўринни Ҳожиакбар Алижонов банд этган - 5 та ассист.
Манба: "Пахтакор" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар