Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

  • Суперлига
  • 3-тур

Динамо

0 : 0

17/03/2022 18:30

Қизилқум

  • 90+6'

    Учрашув ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб 0:0. Томонлар нурсиз дурангга рози бўлди.

  • 90+4'

    Самарқандликлар таркибида ҳаракат қилган Евгений Чумак ўрнига Жасур Умаров ўйинга қўшилди.

  • 90+2'

    Меҳмонлар аъзоси Александар Станисавлевич ўз ўрнини Жасур Азимовга бўшатиб берди.

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Мезбонлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқууқини қўлга киритди. Бироқ вазият ҳужумда фол билан якунига етди.

  • 86'

    Навоийликлар сўнгги дақиқаларда босимни кучайтирмоқда.

  • 82'

    Абдуҳолиқовнинг зарбасидан сўнг тўпни "Динамо" посбони ушлаб олди.

  • 79'

    "Кончилар" самарқандликларни "қамал" қилмоқда. 

  • 76'

    "Қизилқум" вакиллари бурчак зарбаси ишлаб олди.

  • 70'

    Мезбонлар вакиллари Иброҳим Йўлдошев ва Темур Исмоилов ўрнига Сайдулло Раҳматов ҳамда Фахриддин Алимов майдонга тушди. 

  • 69'

    "Динамо" вакили Саҳоб Рашидов деярли яккама-якка вазиятда Нестеровни доғда қолдира олмади.

  • 68'

    Майдон эгалари стандартдан ўта қулай вазият амалга оширди. Бироқ ажойиб  узатмадан сўнг зарба берадиган футболчи топилмади.

  • 65'

    Навоийликлар бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ вазият самарасиз якунланди.

  • 63'

    Николо Лазаревич шогирдлари майдонда устунлик қилмоқда.

  • 60'

    "Кончилар" сафида Артём Дмитриев ўрнига Салим Мустафоев баҳсга қўшилди.

  • 58'

    Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбасидан кейин тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 56'

    Меҳмонлар майда паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб киришга ҳаракат қиляпти.

  • 53'

    Ўйин темпи ошиб бормоқда. 

  • 49'

    "Динамо" футболчисининг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Нестеров супер сейв ижро этди. Қайтган тўпга берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 47'

    Станиславлевич ва Музаффаров огоҳлантирилди.

  • 46'

    "Динамо" таркибида Александар Глишич ўрнига Саҳоб Рашидов, Тўлқин Эргашев ўрнига эса Ойбек Нурматов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунига етди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 42'

    Глишич хакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 41'

    Шерали Жўраевнинг хавфли зарбасини самарқандликлар посбони эгаллаб олди.

  • 40'

    Энди Азиз Усмоновга ёрдам кўрсатиляпти.

  • 37'

    "Динамо" ўйинчиси Тўлқин Эргашевнинг хавфли зарбасига аниқлик етишмади.

  • 36'

    Шерали Жўраев юзига жуда кучли зарба қабул қилиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 34'

    Эркин Бойдуллаевнинг узоқдан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 31'

    Нестеровнинг қўпол хатосидан сўнг Глишич қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 29'

    Тўп назорати 43% - 57% "Қизилқум" фойдасига.

  • 27'

    Навоий клуби футболчиси Артём Дмитриевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 25'

    Майдон марказида тартибсизлик юзага келяпти.

  • 22'

    Азиз Усмоновнинг қанотдан ошириб берган узатмасига навоийликлардан зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 20'

    Самарқандликлар тезкор қарши ҳужум амалга оширди. Бироқ "Қизилқум" ҳимоячилари ўз ўрнида.

  • 17'

    "Кончилар" аъзоси Станисавлевичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 12'

    Меҳмонлар футболчиси стандартдан сўнг бош билан зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.

  • 8'

    "Қизилқум" футболчилари майдонда тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 5'

    "Қизилқум" вакили Азизбек Усмоновнинг ерлатиб, яқин бурчакка йўллаган кучли ва аниқ зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди.

  • 3'

    "Динамо" футболчиси Жўрабек Манноновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 2'

    Майдонда илк дақиқалардан меҳмонлар футболчисига ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 1'

    Беллашувга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!