Суперлига формати ўзгаришсиз қолади!

ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида Суперлига формати масаласи муҳокама қилинди.

Бунгача таклиф этилган янги формат лиганинг 7 та клубини қаноатлантиргани ва яна 7 клуб унга қарши овоз берганини маълум қилгандик.

Қизиқ тарафи шундаки, Суперлигада ўйинлар сони кам эканлигига тўхталган уч етакчи клубнинг барчаси турлар сонининг 26 тадан 31 тага етказилишига қарши овоз берди. АГМК эса аксинча, форматни қўллаб-қувватлади ва ҳатто ўйинлар сонини умумий 36 тага етказиш таклифини берди.

Овоз беришда вариантлардан ҳеч бирида яққол устунлик сезилмади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси форматни эски ҳолида қолдириш вариантини маъқул деб топди.

Демак, 2023 йилги мавсумида ҳам 14 та клуб ғолиблик учун кураш олиб боради. Барча клуб 13 та уй ва 13 та сафар учрашувида иштирок этади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!