Суперлига ҳакамлари қандай тайёргарлик кўришмоқда?

17-21 январь кунлари Cоcа Cоlа Суперлигаси баҳсларида ишлайдиган ва унга номзод бўлган ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтди. Унда 30 га яқин ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар иштирок этишди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган йиғинда арбитрлардан норматив тестлар олиниб, ўйин қоидалари бўйича семинарлар олиб борилди.

хакамлар_3

Шунингдек, ВАР-симуляторида машғулот ташкиллаштирилди ва ҳакамлар махсус ўртоқлик учрашувларида синовдан ўтказилди. Эътиборли жиҳати, мазкур йиғинда тажриба алмашиш мақсадида Тожикистондан ташриф буюрган ҳакамлар ҳам иштирок этишди. Маълумот ўрнида, иккинчи гуруҳ йиғини 24 январдан бошланиши режалаштирилган.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Husan Yariyev
22/01/2022 23:54
Shortlariga katta choʻntak tikib tayyorlanishmoqad