Суперлига. Ҳақназарининг голи "Навбаҳор"га ғалаба келтирди
Суперлига 17-тури доирасидаги "Сурхон" - "Навбаҳор" беллашуви якунланди. Учрашув "лочинлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Эронлик футболчи Сияваш Ҳақназарининг 18-дақиқада киритган голи ўйинда ягона бўлди. Бошқа вазиятларнинг баъзиларида ҳужумчилар ноаниқ ўйнаган бўлса, баъзида дарвозабонлар аниқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа, ўтган турда "Пахтакор"ни ютган "учар тулпорлар" бу сафар мағлуб бўлди, наманганликлар эса Самарқанддан 3 очко билан қайтадиган бўлди.
Фикрлар