Суперлига. Иккита пенальти голга айланмаган учрашувда "Қизилқум" "Бунёдкор"ни таслим этди
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Қизилқум" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ислом Кенжабоевнинг дубли навоийликларга 3 очко тақдим этди.
Қайд этиш лозим, беллашув давомида ҳар икки жамоа биттадан пенальтини голга айлантира олмади.
Фикрлар