Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган, Ўринбоев пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Металлург" "Бухоро" билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бухоро" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда ҳакам икки жамоанинг биттадан футболчисига қизил карточка кўрсатди. Шунингдек, бекободликлар аъзоси Забиҳилло Ўринбоев пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа, "маъданчилар" 27 очко билан 9-ўринда қолди. 15 очкоси бор бухороликлар 13-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар