Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган "Олимпик" - "Қизилқум" баҳсида ҳисоб очилмади
Суперлига 23-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Қизилқум" баҳси ниҳоясига етди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Беллашувни бошқариб борган ҳакам Акобирхўжа Шукруллаев 90 дақиқа ичида чўнтагидан иккита қизил карточка чиқарди. Дастлаб, 14-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев рақибига қўпол ўйнагани учун майдонда четлатилган бўлса, 77-дақиқада навоийликлар футболчиси Акаки Шулая иккинчи бор огохлантирилди ва у ҳам майдонни эрта тарк этди.
Фикрлар