Суперлига иштирокчилари сонини қандай ҳолатда ошириш мумкин?

Бундан аввалроқ Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг янги 2023 йилги мавсумида ҳам эски формат ўзгаришсиз қолдирилиши ҳақида эълон қилди. 

Ташкилот ҳозиргина ўзининг расмий сайтида Суперлига жамоалари сонини қандай ошириш мумкинлиги бўйича мақола эълон қилди. Қуйида ушбу мақола билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципи ўта муҳим масала. Бугунги ЎзПФЛ мазкур икки лига ўртасидаги спорт принципининг бузилишини ёқлаётган ҳар қандай мутахассисни футбол ва унинг яхлитлигини ҳурмат қилишга чақиради. Шунингдек, бундай мавзуларда фикр беришдан аввал лицензиялаш талаблари ва профессионал футбол клуби мақоми ҳақида маълумотга ега бўлиш муҳим деб ҳисоблайди.

Суперлигада клублар сонининг оширилиши бир неча шахс фикрига кўра режасиз амалга ошмаслиги ва у табиий жараёнлар асосида аввалдан режалаштирилиши лозим. Сўнгги бор спорт принципларининг бузилиши 2019 йилги мавсумда рўй берди ва бу ҳозиргача миллий чемпионат учун фойда келтирмади. Оқибатда аввалги интрига қайтиши учун яна 3 йил керак бўлди. Бироқ ўйинлар сонини кўпайтиришга ҳозиргача ериша олмадик.

Табиий жараён деганда айнан нима назарда тутилади? Бунда асосан уч жиҳатга еътибор қаратиш лозим:

• давлат ва давлат улуши бор бўлган корхоналар томонидан молиялаштирилаётган футбол клубларининг камайиб бориши ва аксинча, хусусий клубларнинг кўпайиши;

• иқтисодий қийинчиликлар билан яшайдиган клубларнинг камайиб бориши ва барқарор фаолият кўрсатадиган клублар сонининг ошиши;

• оддий футбол жамоаларининг лицензиялаш талаблари асосида чин маънода профессионал футбол клубларига айланиб бориши ҳамда бундай клублар сони минимум 20 тани ташкил етиши.

ЎзПФЛ бу борада аниқ режа асосида ишлаб келмоқда. Қуйида юқоридаги уч масала бугунга келиб қай ҳолатда еканига еътибор қаратамиз.

Футбол клублари қандай молиялаштирилмоқда?

2022-йилги мавсумда Суперлига ҳамда Про лигада умумий 24 та клуб иштирок етди. Шулар орасидан 17 таси давлат ва давлат улуши бор бўлган корхоналар томонидан молиялаштириб келинмоқда. Суперлиганинг 1 та ҳамда Про лиганинг 6 та клуби хусусий сектор томонидан қўллаб-қувватланиши белгиланганди. Aфсуски, мана шу 7 клубнинг 4 тасида жиддий иқтисодий муаммолар юзага келди. Бунда унча ёқимли бўлмаган бир жиҳат бор: хусусий футбол клублари юқоридаги 17 та клуб билан рақобатлашишда жиддий қийинчиликка дуч келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-Фармони билан тасдиқланган концепцияга кўра, давлат улуши мавжуд бўлган йирик корхона ва ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган футбол клублари босқичма-босқич хусусий секторга ўтиб бориши лозим. Демак, ҳар бир шундай футбол клуби ўзининг узоқ йиллик аниқ режасига ега бўлиши муҳим. Aммо барча футбол клубларида ҳам ҳолат бундай емас. Бу ҳолатда Суперлигага қўшимча яна 2 та аниқ мақсадларсиз клубни қўшиш амалда ҳеч қандай фойда келтирмайди. Ўзбекистон футболи бундай тажрибаларни бир неча бор бошидан кечирган ва улар амалда кутилган натижа бермаган.

Сўнгги уч йилда ЎзПФЛ хусусий футбол клубларини қўллаб-қувватлаш йўлида қатор ишларни амалга оширди. Шундан келиб чиқиб, “Турон”, “Aндижон”, “Янгийер”, “Aндижон СГС”, “Юниред”, “Дўстлик Тошкент” каби футбол жамоалари, БМБ, “Оил стар”, ТТГ, “Қангли” каби футзал жамоалари мусобақаларга қўшилди. Улар сафи янада кенгайиши, хусусий сектор спортга кириб келиши учун футбол тадбиркорга ўзаро манфаатли механизм таклиф ета олиши керак. Aйни ҳолатда еса хусусий клубларда барибир муаммолар мавжуд. Оддий мисол — “Aндижон” ёки “Янгийер” футбол клублари.

Футбол клублари иқтисодий барқарорми?

Кўплаб клублар ҳисоб рақамлари қарздорлик ҳисобига картотека ҳолатига тушиб туради. 2022 йилнинг 17 декабрь ҳолатига кўра Суперлиганинг 7 та ва Про лиганинг 6 та клубида қарздорлик мавжуд. Бундай шароитда Суперлига клублари сонини янада кўпайтиришдан кўра, ҳар жабҳада барқарор фаолият олиб борадиган клубларга ега бўлиш Лига учун бирламчи вазифа ҳисобланади. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжайев 2018 йилда ҳар бирида 12 тадан клуб бор бўлган ва формати бир-биридан фарқ қилмайдиган 2 та лига ғоясини шу сабаблардан келиб чиқиб илгари сурганди. Чунки биздаги мавжуд иқтисодий ҳолат кўпроғига имкон бермайди. Шундай бўлса-да, Ижроия қўмита ҳамда футбол клублари фикри инобатга олиниб, Суперлигада 14 та клуб иштирок етяпти. Яъни, ЎзПФЛ раҳбарияти 12 талик формат лойиҳасини қўллаётган бўлса-да, бу борада ташкилот ўз Ижроия қўмитаси аъзоларининг умумий фикрини ҳам инобатга оляпти.

Профессионал футбол клуби нима?

2020-йилдан бошлаб ЎзПФЛ Суперлига ҳамда Про лига ўртасидаги тафовутни камайтириш принципи билан ишлади. Кетма-кет икки мавсум Про лига жамоалари ўтиш ўйинида Суперлига клубларини мағлуб ета олди. Режага кўра, 2024-йилдан бошлаб ҳар икки лигада фақатгина профессионал футбол клублари тўп суриши, ярим профессионал футбол клублари еса токи барча талабларни амалга оширгунига қадар Биринчи лигада иштирок етиши лозим. Бу қандай амалга ошмоқда?

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган айрим футбол клубларининг номланиши профессионал атамаси билан боғланса-да, 2022 йилга келиб бизда профессионал клуб мезонларига жавоб бера оладиган 12 та футбол клуб бор еканлигини қайд етиш керак. 2019 йилда бундай клублар сони 6 тани, 2020-йилда 7 тани ташкил қилган. Aниқ мақсадлар евазига ОФК лицензиясини қўлга кирита оладиган даражадаги клублар сонини ошиб боряпти ва мана шу аниқ рақамлардан ҳам билиш мумкинки, бизда Суперлигада ўйнай оладиган 16 та клубнинг ўзи йўқ. Ҳаттоки, барча инфраструктурага ега бўлган “Насаф” футбол клуби ҳам еътиборсизлик, талабсизлик оқибатида кетма-кет 3 йил ОФК лицензиясига ега чиқа олмагани маълум. Сўнгги икки йилдаги ислоҳотлар сабаб еса “Насаф” ва ниҳоят 2021 йил лицензияни қўлга киритди.

ЎзПФЛ прогнозларига кўра, 2023 йилнинг июнь ойига келиб профессионал футбол клублари сони камида 16 тани ташкил қилиши керак. Масаланинг мураккаб томони шундаки, мазкур клублар нафақат профессионалга айланиши, балки бу мақомини барқарор бир неча йил сақлаб туриши даркор. Ўзбекистонда мана шундай футбол клублари сони 20 тадан кам бўлмаса ва улар камида 2 йил талаб қилинган суратда фаолият кўрсатса, биз Суперлига иштирокчилари сонини ошириш юзасидан аниқ таклифлар киритишга тайёрмиз. Унга қадар еса бу мавзуга қайтиш мантиқли емас деб ҳисоблаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!