Суперлига жамоасида мураббий истеъфо сўради

Кеча "Машъал" клуби Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912"га қарши баҳс олиб борди. Беллашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида муборакликлар катта мураббийи Дилявер Ваниев истеъфога чиқишини маълум қилди. Бунга сабаб, жамоа кетма-кет олтита учрашувда мағлубиятга учраганидир. Шу боис, Дилявер Ваниев барча масъулиятни ўз бўйнига олиб, клуб раҳбариятидан истеъфо сўрашини айтиб ўтди. Энди барчаси "Машъал" клуби раҳбариятининг қарорига боғлиқ.

photo_2020-03-14_19-13-38

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!