Суперлига клуби Пьянични "Барселона"дан сотиб олмоқчи

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, Истанбулнинг "Бешиктош" клуби "Барселона"дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Миралем Пьянични таркибда сақлаб қолмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, турк клуби ёзги трансфер ойнасида босниялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишга тайёр. Ўз навбатида каталонияликлар юқори маоши сабаб Пьяничдан қутулмоқчи. Миралемнинг айни дамдаги маоши солиқларни ҳисобга олган ҳолда йилига 16 миллион еврони ташкил этади.

31 ёшли Пьянич жорий мавсум “Бешиктош” сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!