Суперлига. Кучли ёмғир остида ўтган, Кенжабоев пенальтидан унумли фойдалана олмаган баҳсда ОКМК "Қизилқум"дан ғалабани тортиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - ОКМК баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгаларининг ягона голига Ислом Кенжабоев муалллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг икки голи Санчес ва Ҳасанов номига қайд этилди. Шунингдек, 90-дақиқада Кенжабоев пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа, "кончилар" 36 очко билан 5-ўринда қолди. 18 очкоси бор "Қизилқум" 12-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар