Суперлига. Кучли ёмғир остида ўтган баҳсда "Сўғдиёна" "Динамо"ни таслим этди

Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" баҳси ниҳоясига етди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди қозонди. 

Ўйиндаги ягона гол муаллифи Шоҳруз Норхонов бўлди. Меҳмонлар бугун майдонни голсиз тарк этадиган бўлди. 

Мазкур натижадан сўнг "бўрилар" очколари сонини 4 тага етказиб олди. "Учар шерлар" ҳали очко тўплашга муваффақ бўлмади.

  • Суперлига
  • 2-тур

Сўғдиёна

  • Шоҳруз Норхонов 66'
1 : 0

11/03/2022 18:30

Динамо

  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. Мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

  • 90+2'

    Самарқандликлар аъзоси Дониёр Абдуманнопов огоҳлантирилди. 

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 86'

    Мезбонлар таркибида Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Жасур Хасанов, Аюбхон Нўмонов ўрнига эса Артём Филипосян ўйинга қўшилди. 

  • 83'

    "Сўғдиёна" тартибли ҳимояланмоқда.

  • 81'

    "Учар шерлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 77'

    "Бўрилар" сафида ўзгариш. Гол муаллифи Шохруз Норхонов Бобур Фарходов билан алмаштирилди.

  • 75'

    Меҳмонлар ҳужумларига аниқлик ва кескинлик етишмаяпти. 

  • 72'

    Мезбонлар вакили Нўмонов жиддий жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 68'

    "Динамо" таркибида ўзгариш. Александар Глишич ўрнига Саҳоб Рашидов баҳсга қўшилди.

  • 66'

    Лука Чермелнинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпини Шохруз Норхонов бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 66'

    ГОООООООЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни очди.

  • 62'

    "Динамо" футболчисига жиддий фол ишлатгани учун Сардор Қулматовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 60'

    Нўмоновдан ажойиб зарба. Прекович жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 

  • 59'

    Мезбонлар сафида Марат Бикмаев ўз ўрнини Дониёр Абдуманноповга бўшатиб берди.

  • 58'

    Марказда Чермелга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 55'

    "Динамо" кетма-кет юзага келган қулай имкониятлардан гол ура олмади. 

  • 53'

    Ўйин майдон эгаларининг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 51'

    Жўрабековнинг яна бир стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 50'

    Мезбонлар жарима зарбаси тепмоқда.

  • 46'

    "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш. Элёр Орифов ўрнига Лука Чермел майдонга туширилди.

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Шахбоз Жўрабековнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 43'

    "Динамо" узун паслар билан ҳужум ташкиллаштирмоқчи бўлди. Аммо вазият меҳмонлар учун наф келтирмади. 

  • 40'

    Жўрабековнинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўсқинлик қилди. 

  • 37'

    Майдон эгалари футболчиси Норхонов акробатик тарзда зарба бермоқчи бўлди. Бироқ унинг зарбаси ўзи ўйлагандек якунланмади. 

  • 35'

    Вазият Улуғбек Бақоев шогирдлари учун самарасиз якунланди.

  • 34'

    Жиззахликлар жарима зарбасига эга бўлди.

  • 31'

    "Сўғдиёна" рақиб майдонида кучли прессинг уюштирмоқда.

  • 29'

    Меҳмонлар стандартдан қулай имкониятга эга бўлди. Аммо Митрович ўз ўрнида.

  • 26'

    Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечди. Аммо якунда вазият "Динамо" фойдасига ҳал бўлди.

  • 24'

    Самарқанд клуби ўйинчиси Абдужамол Исроилов хакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 22'

    Мезбонлар вакили Шахбоз Жўрабековнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон Милойе Прекович супер сейв ижро этди.

  • 19'

    "Бўрилар" ҳимоячиси Сардор Қулматов майдон марказидан рақиб дарвозасини нишонга олди. Лекин зарба ўта ноаниқ кўриниш олди. 

  • 16'

    Предраг Роган шогирдлари кескин ҳужум юзага келтирди. Бироқ тўп рақиб футболчиларига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

  • 14'

    "Сўғдиёна" аъзоси Аюбхон Нўмоновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 13'

    "Динамо" бирин-кетин хавфли вазиятлар яратмоқда.

  • 10'

    Меҳмонлар бурчакдан узатилган пасдан сўнг хавфли зарба берди. Бироқ бу зарба ноаниқ кетди.

  • 8'

    Майдон эгалари ҳужумчиси Норхоновнинг бош билан йўллаган зарбасини самарқандликлар посбони бартарф этди.

  • 6'

    Меҳмонлар вакилининг олисдан берган зарбасидан сўнг тўп Милан Митровичнинг қўлига бориб тушди.

  • 4'

    "Динамо" дастлабки дақиқаларда тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 2'

    Ўйин шиддатли ёмғир остида давом этмоқда.

  • 0'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!