Суперлига: "Локомотив" қизил, "Қизилқум" кўк формада ўйнайди

 

Бугун, 1 март куни Ўзбекистон Суперлигаси старт олади. Турни “Қизилқум” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги беллашув очиб беради.

Барча жабҳада янгилик ҳамда ўзгаришларга интилаётган ЎзПФЛ бу йилдан эътиборан Суперлига учрашувлари олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди митинглари ҳам ўтказишни йўлга қўйди.

Бугун “Қизилқум” ва “Локомотив” жамоаси мураббийлари, администратор ҳамда матбуот котиблари иштирокида митинг ўтказилди. Унда ўйин давомида ва унинг атрофида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таништирилди ва муҳокама қилинди.

Митинг якунида жамоалар бугунги ўйинни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди. Унга кўра, “Локомотив” баҳсни қизил-оқ-оқ лисбода ўтказадиган бўлди. "Темирйўлчилар" дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади. “Қизилқум” эса кўк-кўк-кўк рангдаги формада ўйнайдиган бўлди. Мезбон жамоа дарвозабони кулранг либосда ўйинга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!