Суперлига. Марказий учрашувда АГМК қийин ғалабани қўлга киритди

Суперлига янги мавсуми 1-туридан ўрин олган учрашувлар бошланди. Илк ўйин Олмалиқдаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтди ва унда АГМК Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилди. Юқори темпда давом этган беллашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 3-дақиқада мезбонлар легионери Элвин Фортес боши билан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни очди. Бунга "темирйўлчилар" 35-дақиқада Санжйар Қодирқуловнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришни уддалади. Асосий вақт якунланишига 15 дақиқа қолганида, Александр Касьян жамоасига муҳим 3 очко келтирган голни рақиб дарвозасига киритди.

АГМК

  • Элвин Фортес 3'
  • Александр Касьян 74'

Суперлига 1-тур

09/03/2021 18:30

2
:
1
Тугади

Локомотив

  • Санжар Қодирқулов 36'

Стадион: ОКМК СМ, 1000 томошабин

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Ўйин сўнгини "Локо" ҳужумда ўтказмоқда. Бироқ АГМКнинг тартибли ҳимояси кетма-кет ҳужумларни бартараф этмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Қобилов катта қийинчилик билан Фортесни тўхтатди. Бироқ тўп ҳамон майдон эгаларида.

  • 87'

    Рақибга босим уюштираётган олмалиқликлар ҳужум ташкил этишга имконият бермаяпти.

  • 85'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Йўлдошев ҳамда Комилов ўзаро тўқнашиб кетди. АГМКнинг ҳар икки футболчисига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 83'

    Майдон марказида рақибини йиқитган Марат Бикмаев  огоҳлантирилди.

  • 81'

    Касьяннинг жарима майдони томон узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 79'

    Секейра ўйинни кучайтириш мақсадида Жавоҳир Алижоновни майдонга туширди. Унинг ўрнига Ғуломҳайдар Ғуломов захирага олинди.

  • 77'

    Гол ўтказиб юборган меҳмонлар тинмай олдинга ўтмоқда.

  • 75'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АГМК тарози паллаларини ўзи томонга оғдирди!

    Жокичнинг узатмасидан кейин Касьян тўпни дарвозага йўллади.

  • 73'

    АГМКнинг қарши ҳужуми Тошматовнинг хатоси туфайли барбод бўлди. Мурод тўпни қўли билан ўйнади.

  • 71'

    Барданка дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган Касьянни тўхтатди.

  • 70'

    "Локомотив" ўйин назоратини қўлга олишга уринмоқда. Бироқ мезбонлар устунликни бермаяпти.

  • 68'

    Барданканинг узатмасидан кейин тўпга Қодирқулов ета олмади.

  • 66'

    Шунингдек, Жавоҳир Сидиқов ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.

  • 65'

    Майдонда ҳаракат қилган Амонов ўз ўрнини Диёр Туроповга бўшатиб берди.

  • 64'

    Бурчакдан меҳмонлар жарима майдонига узатилган тўпга Санжар Шоаҳмедов ноаниқ зарба йўллади. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.

  • 62'

    Турсуновнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 61'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Йўлдошев ноаниқ зарба берди.

  • 60'

    Аҳмадалиевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишни уддалади.

  • 59'

    Қосимов шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, рақиб марказдаёқ тўпсизлантириляпти.

  • 57'

    Ўткир бурчакда тўпга эга чиққан Касьян бўш қолган дарвозага тўпни йўлламади. Натижада, ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 55'

    Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Илёсов бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган рақибини зарарсизлантирди.

  • 53'

    Фортеснинг зарбаси рикошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 51'

    Санжар Турсуновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 49'

    Сидиқов ўз жарима майдони яқинида рақибига нисбатан қоида бузди. АГМКда яхши стандарт юзага келди.

  • 47'

    Александр Касьян воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    "Локо" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 45+1'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Барданка рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Сўнгги сонияларда майдон эгалари яхши вазиятга эга бўлди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгига келиб томонлар ҳужумкорликка урғу бермоқда. Темп анча ошди.

  • 42'

    Фортеснинг узатмасига етиш учун катта тезлик олган Касьян дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Ҳайрият, бу сафар ҳар икки футболчи билан барчаси жойида.

  • 40'

    Эргашев ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Сухроб Султонов ўйинни давом эттиради.

  • 38'

    Гол урилган вазиятда Ботирали Эргашев ва Қодирқулов ўзаро тўқнашиб кетди. Натижада, АГМК дарвозабони жиддий жароҳат олди. Унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 36'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Локомотив" ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!

    Қулай имконият ҳосил қилган Санжар Қодирқулов дарвозани ишғол этди.

  • 35'

    Миржалол Қосимов шогирдлари тартибли ҳимояланмоқда.

  • 33'

    Махарадзе рақиб жарима майдони ичида қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 31'

    Шифокорлар Аҳмадалиевга тиббий ёрдам кўрсатди. Дилшод ўйинни давом эттира олади.

  • 28'

    Секейра шогирдоари тўпни назорат қилишда давом этмоқда.

  • 26'

    Қарши ҳужумга ўтган олмалиқликларнинг уринишини Қобилов тўхтатди. У Турсуновнинг узатмасини Касьянгача ўтказмади.

  • 24'

    "Локо" босим уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон муштлари билан узоқлаштирди.

  • 22'

    Жавоҳир Сидиқовнинг яқин масофадан берган кучли зарбасини Эргашев бартараф этди.

  • 21'

    Комиловнинг узатмасидан кейин Фортес тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 20'

    Бурчакдан Қодирқулов етказиб берган тўпга Қобилов ноаниқ зарба берди.

  • 18'

    Фортеснинг узатмасидан кейин Касьян тўпга ета олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 16'

    "Темирйўлчилар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 14'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Козак ноаниқ зарба йўллади.

  • 12'

    Жароҳат олган Раҳмонов ўрнига Владимир Козак ўйинни давом эттиради.

  • 12'

    Сардор Раҳмоновга шифокорлар ёрдами лозим. У майдондан олиб чиқилди.

  • 10'

    Марат Бикмаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 9'

    Раҳмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 7'

    Сидиқовнинг узатмасидан кейин жарима майдони ичида турган Бикмаев зарба йўллашга кечикди. Вазият бой берилди.

  • 5'

    Ўйин ҳарорати жуда юқори. Ҳакам футболчиларни асабларини жиловлаб олишга чақирмоқда.

  • 3'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Элвин Фортес дарвозага йўллади.

  • 2'

    Мезбонлар илк дақиқалардан фаоллик кўрсатди. Турсуновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)