Суперлига. Март ойининг энг яхши футболчиси аниқланди (фото)

Ўзбекистон Суперлигасида 3 та тур учрашувлари ортда қолди. Турнир жадвалида 9 очко тўплаган "Пахтакор" етакчилик қилмоқда.

ЎзПФЛ томонидан март ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш борасида сўровнома ўтказилди. Унда Сардор Рашидов ("Пахтакор"), Шохруз Норхонов ("Сўғдиёна"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Ширинбой Абдуллаев ("Сўғдиёна"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Элвин Фортес (АГМК), Игнатий Нестеров ("Қизилқум"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор") ғолиблик учун курашди.

Якунда "шерлар" вакили Иброҳимҳалил Йўлдошев ғалабани қўлга киритди. Истеъдодли ҳимоячи 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Эътиборлиси, у ушбу аниқ зарбаларни "Насаф" ва АГМКга қарши принципиал ўйинларда йўллаган.

yoldoshev

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)