Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор": Бекободликлар охирги марта "шерлар"ни 7 йил олдин мағлуб этган (превью)
Суперлига 4-тур ўйинида "Пахтакор" 2 апрель куни Бекободга сафар қилади. У ерда амалдаги чемпионларни "Металлург"га қарши баҳс кутиб турибди.
Чемпионатлар доирасида мазкур клублар 52 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 44 беллашувда зафар қучган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 137 гол уриб, "Металлург" эса 38 тўп киритишга муваффақ бўлган.
Бекобод жамоасининг ўзаро ўйинлардаги сўнгги ғалабаси 2016 йилги мавсумда кузатилиб, ўз майдонида 2:0 ҳисобида ютуққа эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба, яъни 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдирган.
Бекободда ўтган учрашувларнинг 20 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган, икки беллашув дуранг билан тугаган бўлса, 4 та тўқнашувда "Металлург" устун келган.
"Металлург" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 2 апрель, якшанба куни "Металлург" стадионида соат 17:00 да бошланади.
Фикрлар