Суперлига. "Насаф" - "Андижон": Матнли трансляция
Суперлига 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 101'

Учрашув якунланди. "Насаф" ўз уйида "Андижон"га имкониятнти бой берди.
- 98'
"Насаф" гол уришга яқин келди: Ҳимоячилар тўпни қайтарди
- 97'

"Насаф" бурчак тўпи ижро этиб, гол уришга яқин келди
- 95'
"Андижон" футболчиси тўпни узоққа тепиб юборди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатди
- 92'
"Андижон" мухлислари "авжига чиқди"
- 90'

Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди
- 89'

Бозоров ўйиндан олинди, Жўрабек Маннонов унинг ўрнини эгаллади
- 86'

ГОООООООЛ. Иккинчи таймнинг охирида "Андижон" футболчиси Сардор Абдунабиев супер гол урди
- 81'

"Насаф" таркибида ўзгариш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Сухроб Нуруллоев майдонга тушди
- 80'

"Андижон" сафида бирданига икки ўзгариш: Леван Арвеладзе хамда Сухроб Бердиев ўрнига Фарход Букмуротов ва Рубин Хебай майдонга туширилди.
- 78'
"Насаф" ўнг қанотдан кетма-кет икки марта жарима майдонига тўп узатди. Бу дарвозабонга совға бўлди
- 74'
"Насаф" майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни бир-бирига оширмоқда
- 68'

"Аждарлар" футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, дарвозабондан яна сейв
- 66'

Ўзгариш: Сариқ карточка олган Кавтарадзе ўрнига Сардор Абдунабиев учрашувга қўшилди
- 60'

Азиз Холмуродов ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 59'

"Насаф" футболчиси Ойбек Бозоровдан хавфли зарба йўллади, дарвозабон Элдор Адҳамов сейв ижро этди
- 56'

"Насаф" сафида ўзгариш: Шохмалик Комилов ўрнига Азиз Холмуродов ўйинга қўшилди
- 53'
"Андижон" футболчиси Ильдар Маматказинга шифокорлар ёрдам кўрсатди
- 51'
Мезбонларнинг майдон марказидан уюштирган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди
- 48'
Майдон марказида "Андижон" футболчиси қўпол ўйнади
- 46'
"Насаф" иккинчи бўлим бошидан бурчак тўпи амалга оширди
- 45'

Учрашувнинг иккинчи таймини "Насаф" жамоаси бошлаб берди
- 0'
Иккинчи тайм бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда
- 45'

Биринчи тайм 0:0 ҳисобида ўз якунига етди
- 45'

Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди
- 44'
"Насаф" мухлислари гол сўрашмоқда
- 42'

Бурчак тўпидан сўнг Ойбек Бозоров жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба йўллади ва бу Элдор Адҳамовга ортиқча муаммо бўлмади
- 40'
Жамоалар майдон марказида тўп учун курашмоқда
- 37'
"Насаф" мухлислари ўз суюклиларини қўллаб-қувватламоқда
- 35'

"Андижон" сафида ўзгариш: Сардор Азимов ўрнига Фарход Соҳибжонов ўйинга қўшилди
- 29'
"Насаф" майдон марказида тўпга эгалик қилмоқда
- 24'
"Андижон"нинг биринчи вазияни яратдти. Сухроб Бердиевнинг жарима майдончаси ичида зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди
- 22'

Бурчак зарбаси мезбонлар фойдасига
- 22'
"Насаф"дан хавфли ҳужум ва ноаниқ зарба
- 19'
Жамоалар одинга ўтишга шошилмаяпти
- 13'
"Андижон"нинг узоқ масофадан амалга оширган жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди
- 12'

Мезбонларнинг чап қанотдан қилган ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди
- 11'
"Насаф" қанотлардан кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда
- 9'
Ойбек Бозоровга нисбатан фол ишлатилди
- 8'

Учрашувда биринчи сариқ карточка меҳмонлар вакили Нодар Кавтарадзега кўрсатилди
- 5'
"Насаф" жамаоси тўпга эгалик қилмоқда
- 4'

"Насаф" вакиллари бурчак тўпини амалаг оширди
- 1'

Учрашувга старт берилди. Баҳсни мезбонлар бошлаб берди
- 0'
Cуперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" ўйини бошланиш арафасида
Фикрлар