Суперлига. "Насаф" - "Андижон" ўйини учун чипталарни қаердан харид қилиш мумкин?

Эртага Қаршида катта футбол байрами. "Аждарлар" эртага, Суперлиганинг 1-турида ўтган мавсумда Про-Лига чемпионлигини қўлга киритган “Андижон” жамоаси билан беллашади. Учрашув эртага соат 16:30 да старт олади.

“Насаф” — “Андижон” учрашуви чипталари ҳам сотувга чиқарилди. Чипталарни “Марказий” ўйингоҳ ҳудудида жойлашган кассалардан ҳамда клубнинг расмий сайтидан онлайн харид қилишингиз мумкин!

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Насаф” — “Андижон” учрашувидан олдин концерт дастури ҳам ташкиллаштирилади.

Эртага соат 14:00 да “Марказий” ўйингоҳ эшиклари мухлислар учун очилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!