Суперлига. "Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, кумуш медалга эга чиқди
Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган ОКМК - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, Акмал Мозговой 53-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади. ОКМК эса 4-поғонадан жой олди.
Фикрлар