Суперлига. "Насаф" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади. Саитовдан супер гол (видео)

Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашув тақдирини қаршиликлар ҳимоячиси Дилшод Саитовнинг олис масофадан урган супер голи ҳал этиб берди.

Шу тариқа, марказий баҳсда ғалаба қозонган "аждарлар" очколари сонини 41 тага етказиб олган ҳолда, якка пешқадамга айланди. Иккинчи поғонадаги "шерлар" 38 очко жамғарган.

  • Суперлига
  • 20-тур

Пахтакор

0 : 1

02/10/2022 18:00

Насаф

  • Дилшод Саитов 27'

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! "Насаф" азалий рақибини мағлуб этиб, чемпионлик йўлида катта қадам ташлади!

  • 90+6'

    Ёш ва қизиққон футболчилар майдонда нимадини бўлиша олмаяпти. Вазиятга ҳакам аралашди.

  • 90+5'

    Лима Круз ва Мозговой ўрнига Раҳматов ҳамда Акромов майдонга тушди.

  • 90+4'

    Ҳамробеков ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 90+3'

    Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 90+1'

    Стадионга йиғилган минглаб томошабинлар ўз суюклиларини тинимсиз қўллаб-қувватламоқда. Сўнгги сонияларгача!

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жарима майдони ичида Ўринбоев ҳамда Алиқулов тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам керак.

  • 86'

    Азиз Турғунбоев ўз ўрнини Шаҳриёр Жабборовга бўшатиб берди.

  • 85'

    Ҳусниддин Алиқуловга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 84'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Абдувоҳид ушлаб олди. Унга ҳалал берадиган ҳеч ким ҳам йўқ эди, умуман олганда.

  • 82'

    Аббоснинг зарбаси ноаниқ кетди. Шериклари Файзуллаевчалик фаоллик кўрсата олмаяпти.

  • 80'

    Станоевич ўрнига Давронов, Бозоров ўрнига Нуруллоев ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Файзуллаев Мозговойга нисбатан анча қалтис ҳаракат қилди. Тўхтасинов оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 79'

    Насонов сал бўлмаса ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши мумкин эди. Ўта қўпол хато.

  • 77'

    Драганнинг уриниши ноаниқ. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 76'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Жуда-жуда қулай имконият.

  • 75'

    Аббос Файзуллаев фаол ҳаракатлари билан шерикларидан ажралиб турибди.

  • 74'

    Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 73'

    Насонов тўпни қўли билан тўхтатди. "Насаф"да ўта қулай имконият.

  • 71'

    Жароҳат олган Аъзамов ўрнига Достон Турсунов ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Матеус Лима Крузнинг чамаси 25 метр масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 69'

    Шерзод Аъзамов шифокорлар ёрдами билан майдонни тарк этмоқда. Шацких учун яна бир жиддий бош оғриғи.

  • 67'

    Ойбек Бозоровнинг уриниши самарасиз якунланди.

  • 67'

    Акмал Мозговойга шифокорлар ёрдам керак. 

  • 66'

    Банашакнинг зарбасига аниқлик етишмади. Шацких жамоаси ҳужумни давом эттирмоқда.

  • 64'

    Рақибини устаомонлик билан доғда қолдирган Аббос ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди. Неъматов ишончли ҳаракат қилди.

  • 64'

    Ҳар икки жамоада ўзгариш: Норчаев ўрнига Соловьёв, Ҳамдамов ўрнига Ўринбоев майдонга тушди.

  • 63'

    Азмиддиновнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 61'

    Тошкентликларда стандарт вазият кўкка совурилди. Жарима майдонига оширилган тўпга ҳеч ким зарба беролмади.

  • 59'

    Ҳусаин Норчаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 59'

    Биринчи бўлимдаги картинанинг тўлиқ тескарисини кўряпмиз, айни пайтда "шерлар" позицион ҳужум уюштираётган бўлса, "аждарлар" ўз омадини қарши ҳужумда синаб кўрмоқда.

  • 57'

    Дилшод Саитовнинг бу сафарги узатмасига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 55'

    Сардор Собирхўжаев яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 53'

    Саитовнинг зарбасини Қувватов зарарсизлантирди.

  • 52'

    Ғайбуллаев майдон марказидан туриб дарвозани нишонга олди. Ноаниқ.

  • 52'

    Ойбекнинг уринишидан сўнг Насонов тўп йўлига блок қўйди.

  • 51'

    Марконинг зарбасидан сўнг тўп жонли девордагилардан бирига тегди. Бурчак зарбаси.

  • 50'

    Жарима майдони остонасида меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Лима йиқитилганди.

  • 49'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Черан уни йўқотди.

  • 47'

    Ҳамдамов тўпни шеригига етказа олмади. Ҳужум узилиб қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Шацких ўзгаришга қўл урди. Алижонов ўрнига Аббос Файзуллаев ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Биринчи тайм ниҳоясига етди. Танаффус!

  • 45+2'

    Ҳусаин Норчаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    "Аждарлар"нинг бразилиялик ҳужумчиси Матеус Лима Круз аксарият вазиятларда ўйиндан "узилиб қолмоқда".

  • 41'

    Ўйин бутунлайлигича "Насаф" ярим майдонида кечмоқда.

  • 39'

    Одил Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 38'

    Футболчилар бироз қизишиб кетди. Майдонда кичик жанжал юз берди.

  • 36'

    Одил Ҳамробеков марказда Норчаевнинг оёғини босиб олди. Ҳусаин майдонда ётибди.

  • 35'

    Айни дақиқаларга келиб тўп назорати тўлиқ тошкентликлар томонга ўтди.

  • 34'

    Шацких шогирдлари голга иложи борича тезроқ реакция билдириш мақсадида олдинга ташланмоқда.

  • 32'

    "Пахтакор" стадионига мухлислар оқими давом этмоқда...

  • 30'

    Голдан руҳланган "аждарлар" ҳужумни давом эттирмоқда.

  • 26'

    ГОООООООООЛ! Дилшод Саитовдан ажойиб гол! У тўпни узоқ масофадан дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди.

  • 21'

    Уххх. Насруллаев ўта қулай имкониятдан гол ура олмади. Қувватовдан ажойиб сейв

  • 18'

    Достон Ҳамдамов бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди. Яна мудофаадагилар фаолроқ ўйнади.

  • 17'

    Пишемиславдан яна бир уриниш. Бу гал ҳам тўп ҳимоячидан майдонни тарк этмоқда.

  • 15'

    "Аждарлар" позицион, "шерлар" қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйин кўрсатмоқда.

  • 13'

    Қанотдан яхши ёриб кирган Саитов жарима майдонига пас оширди. Тўпга Норчаев етолмади.

  • 12'

    Илк аниқ зарба мезбонларда, кичик устунлик меҳмонларда.

  • 11'

    Майдон марказида Мозговойга нисбатан қоида бузилди. Тўхтасинов Достон Ҳамдамовга сариқ карточка кўрсатди.

  • 9'

    Ҳамдамовнинг узатмасини Турғунбоев дарвоза томон йўллади. Неъматов ўз ўрнида.

  • 9'

    Банашакнинг зарбасидан сўнг тўп рекошет натижасида бошқа манзилга кетди. Бурчак зарбаси.

  • 8'

    Томонлар бир-бирини ўрганиш билан вақт ўтказмоқда.

  • 7'

    Ўйинни давом эттириш мумкин. Барчаси жойида!

  • 6'

    Акмал Мозговойнинг боши махсус бинт билан боғлаб қўйилди.

  • 4'

    Жарима майдони ичида "Насаф"нинг икки футболчиси йиқилиб тушди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 2'

    Бердиев шогирдларининг босими давом этмоқда, бу сафар Бозоровнинг узатмасига Лима Круз ета олмади.

  • 1'

    Илк зарба қашқадарёликларда. Саитовнинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокида расмий жараёнлар ортда қолди. Оз қолди...

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Баҳс бир неча сониялар ичида бошланади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футболсевар дўстлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!