Суперлига. "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
"Аждарлар"нинг голи 40-дақиқада Ғолиб Ғайбуллаев номига қайд этилди. Мезбонлар сафида Алексей Носко 90+5-дақиқада мувозанатни тиклади. Шунингдек, 71-дақиқада Умар Эшмуродов қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, "Насаф" 11 очко билан 5-ўринга чиқиб олди. 14 очкоси бор "қалдирғочлар" 2-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар