Суперлига. "Насаф" Тошкентда мағлуб бўлди, "Машъал" "Сурхон"дан устун келди
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. "Насаф" Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди ва Азизбек Амонов томонидан киритилган икки гол туфайли 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Параллель равишда кечган "Машъал" - "Сурхон" баҳсида эса муборакликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Фикрлар