Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви матнли тарзда эхтиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • Суперлига
  • 21-тур

Навбаҳор

  • Азизбек Турғунбоев 31'
  • Руслан Болов 56'
2 : 1

27/10/2020 17:00

Бунёдкор

  • Хуршид Ғиёсов 45'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Жавлон Иброҳимов хуштакдан кейин тўпни тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    Нурилло тўхтасиновнинг зарбаси тўсинга тегди. "Бунёдкор" ҳисобни қисқартиришга жуда яқин келди.

  • 90+1'

    Маҳмудхожиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жарима майдони яқинида "Навбаҳор"да яхши стандарт юзага келди.

  • 88'

    "Навбаҳор" футболчиси ҳужумда қоида бузди.

  • 86'

    Иван Соловьев ва Эҳсони Паншанбе захирага олинди. Уларнинг ўрнига Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Ғиёс Комилов майдонга тушди.

  • 85'

    Фаррух Икромовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 83'

    "Бунёдкор" стандарт вазиятдан фойдалана олмади.

  • 80'

    Абрамов шогирдлари гол умидида катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.

  • 77'

    Шоҳруҳ Маҳмудхожиев рақибига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

  • 74'

    Шаҳбоз Эркинов ҳамда Санжар Қодирқулов ўрнига Фаррух Икромов ва Суҳроб Иззатов майдонга тушди.

  • 73'

    Мирзоҳид Ғофуров воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 71'

    "Навбаҳор"нинг комбинациялари яхши чиқмоқда.

  • 69'

    Руслан Болов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Турғунбоев ҳамда Эргашев жиддий тўқнашиб кетди. Уларнинг иккисига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    Ахмадалиев, Соловёв ҳамда Паншанбе ўйин тўхтатилганидан сўнг ўзаро жанжаллашгани учун жазоланди.

  • 62'

    Футболчилар ўзаро тортишиб қолди.

  • 61'

    "Бунёдкор" ҳужум уюштирмоқда. Бироқ аксарият ҳужумлар зарбагача етиб бормаяпти.

  • 58'

    Жарима майдончаси ичида Юсуповга нисбатан қоида бузилди.

  • 56'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Болов жамоасини олдинга олиб чиқди.

    Қанотдан узатилган тўпни Руслан Болов дарвозага киритди.

  • 54'

    "Навбаҳор" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. Узатма кутилганидек чиқмади.

  • 51'

    Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.

  • 49'

    Тўп назорати майдон эгаларида.

  • 46'

    Меҳмонлар бўлимни ҳужум билан бошлади. Ғиёсовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафила ўзгариш: Ислом Рашидхонов ўрнига Сардор Теляков майдонга тушди.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ғиёсов ҳисобни тенглаштирди.

    Тўп қаршисига келган Хуршид Ғиёсов дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 44'

    Жарима майдони ичида Турғунбоев Ғиёсовни йиқитди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 43'

    Йўлдошевнинг узатмасидан кейин Тўхтасинов зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

  • 40'

    Бўлим сўнгида ҳар икки жамоа футболчилари фаолликни оширди.

  • 37'

    Бироз аввал рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 35'

    Мирзоҳид Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 34'

    Ғиёсов яқин масофадан зарба беришга кечикди. Ҳимоячилар тўп йўлини тўсишга улгурди.

  • 31'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Турғунбоев ҳисобни очди!

    Қанотда Мирзоҳид Ғофуров марказга тўп оширди. Азиз Турғунбоев тўпга базўр зарба берди. Дарвозабон хатоси билан тўп дарвозадан ўрин эгаллади.

  • 29'

    Бурчак тўпи бесамар якунланди.

  • 28'

    Иброҳимхалил Йўлдошев қанотда икки рақибидан ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва узатма амалга оширди. Тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.

  • 27'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда.

  • 25'

    "Қалдирғочлар"нинг чиройли комбинациясини Тўраев барбод қилди.

  • 23'

    Қодирқуловнинг узатмасидан сўнг Ғиёсов бирга-бир вазиятга чиқди. Ортдан етиб келган Голбан тўпни узоқлаштирди.

  • 21'

    "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми Боловнинг тўпни қўли билан ўйнагани натижасида якунланди.

  • 19'

    Паншанбе узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади.

  • 17'

    Лутфулло Тўраев Паншанбега нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки тарзда огоҳлантирди.

  • 15'

    Ўткир Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 14'

    Эркиновнинг узоқ масофадан берган зарбасини Илёсов қайтарди. Қайтган тўпга офсайддаги Тўхтасинов зарба берди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 11'

    Болов тўпни шеригига жуда содда тарзда узатди. Ҳимоячи унинг режасини олдиндан пайқаб, тўпни олиб қўйди.

  • 10'

    Турғунбоев рақиб жарима майдонида икки рақибини алдаб ўтиб, узоқ бурчакка кучли зарба берди. Тўп тўсин ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 9'

    "Бунёдкор"нинг ҳужуми Қодирқуловнинг ноаниқ узатмаси туфайли зуилиб қолди.

  • 7'

    Бурчакдан оширилган тўпни уриб юбориш учун олдинга чиққан Каримов хатога йўл қўйди. Унинг бахтига шериклари хавфни бартараф этди.

  • 5'

    "Бунёдкор" 5 дақиқа ичида 4-бор офсайдда қолиб кетди. Мезмонлар сунъий офсайд ҳосил қилишда яхши ўйнамоқда.

  • 3'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган меҳмонларнинг ҳужумини Тўраев зарба билан якунлади. Юсупов ўз ўрнида!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Учрашув бошланиш арафасида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/10/2020 17:48
penalti yuq edi aziz uyinchini tepkani yuqki. qaytam. aziz orqa oyogidan tepti tugri tupni tepmoqchi buldi lekin kechikkan edi. qisqasi. penalti yuq edi.