Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Учрашувда содир бўлган барча воқеалар!

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" учрашуви 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якун топди. Мазкур ўйиндаги барча воқеалардан сайтимиз орқали бохабар бўлинг! 

  • Суперлига
  • 12-тур

Навбаҳор

  • Жамшид Искандеров 43'
  • Остон Ўрунов 49'
2 : 1

28/05/2023 20:00

Олимпик

  • Русланбек Жиянов 90+3'

  • 90+6'

    Баҳс якунига етди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Олимпик"ни қийинчилик билан мағлуб этди - 2:1.

  • 90+3'

    ГОООООООООООЛ! "Олимпик" вакили Жиянов ажойиб ҳаракатлари билан Юсупов дарвозасини ишғол қилди - 2:1.

  • 90'

    Беллашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Мезбонлар сафида Ўрунов ўрнига Собиржонов тушди.

  • 82'

    81-дақиқада "лочинлар" таркибида навбатдаги ўзгариш юз бериб,  Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Шоҳруз Норхонов майдонга тушди.

  • 80'

    Отабек Жўрақўзиев ўз ўрнини Муҳаммадали Ғиёсовга бўшатиб берди. 

  • 77'

    "Олимпик" таркибида Алишер Одилов ўрнига Темур Мамасидиқов, Фаррух Мухторов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов майдонга туширилди. 

  • 75'

    Шаҳбоз Жўрабеков ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 74'

    "Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш юз бериб, Аброр Исмоилов ўрнига Жасурбек Яхшибоев майдонга тушди.

  • 72'

    Аброр Исмоилов майдон ташқарисида тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 69'

    Жалолиддинов рақиб жарима майдони ичида ажойиб ҳаракатлар амалга оширди. Аммо вазият "олимпиячилар"га самара келтирмади. 

  • 67'

    Тўп назорати майдон эгаларида.

  • 63'

    Учрашув давом этади. Ҳаммаси жойида!

  • 61'

    4 та футболчи майдонда ётибди. Улар жиддий тўқнашувда иштирок этди. 

  • 59'

    "Олимпик" футболчилари бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этди. 

  • 56'

    Жамшид Болтабоев ва Абдурауф Бўриевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 52'

    Наманганликлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 49'

    ГООООООООООЛ! Остон Ўрунов "Олимпик" дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

  • 47'

    Отабек Жўрақўзиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида "Олимпик"ни мағлуб этмоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    ГООООООООООООЛ! Аброр Исмоиловнинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни Искандеров дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

  • 41'

    Саидазамат Мирсаидовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 38'

    Майдон марказида Жалолиддиновга нисбатан фол ишлатилди.

  • 35'

    Энди "Олимпик" футболчилари майдонда устунлик қилмоқда.

  • 32'

    Исмоилов ўта қулай имкониятни бой берди. Абдунабиев яна сейв қилди.

  • 31'

    Учрашув темпи тобора ошиб бормоқда. 

  • 28'

    Жўрақўзиевнинг боши билан дарвозага йўналтирган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 24'

    Жасур Жалолиддинов қулай вазиятда турган Одиловга тўпни етказиб бера олмади. Шу тариқа, ҳужум самарасиз якунланди.

  • 21'

    "Олимпиячилар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 19'

    "Олимпик" футболчилари ҳимоядан чиқиб кетишда қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 16'

    Болтабоевнинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 14'

    Искандеровнинг узатмасидан кейин Жокич боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ!

     

  • 10'

    "Олимпик"нинг ҳужумлари рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

  • 7'

    Ухх. "Лочинлар" кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда. Абдунабиев қатор сейвлар ижро этди.

  • 5'

    "Навбаҳор" футболчиси тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

  • 3'

    Вазият наманганликлар учун фойда келтирмади.

  • 2'

    "Навбаҳор" жарима зарбасига эга бўлди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!