Суперлига. "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида мавсум рекорди қайд этилди!
Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс 1:2 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан тугади.
ЎзПФЛ матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу ўйинни томоша қилиш учун 25260 нафар мухлис бевосита стадионга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич мухлислар ташрифи бўйича ҳозирга қадар қайд этилган энг яхши натижа ҳисобланади.
Бу ўйиндан сўнг чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" иккинчи ўринга тушиб қолган бўлса, "Пахтакор" биринчи поғонани ўзиники қилиб олди.
Comments
Алижоновга тасанно Хожимат Еркиновни уйинда Курсак яхши буларди! Нега захирада