Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна"дан устун келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Намангадаги янги таъмирдан чиқарилган "Навбаҳор" марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Славко Лукич ҳамда Александр Касянлар (2 та) томонидан киритилган голларгга меҳмонлар сафида Санжар Рашидов бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа "лочинлар" ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Жиззахликлар эса 6 очко билан 11-поғонада қолишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!