Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги беллашув ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, биринчи тайм сўнгида Бахром Абдураҳимов ҳисобни очди. Иккинчи таймда Иван Соловьев орадаги фарқни оширган бўлса, орадан кўп ўтмай, Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, кичик ҳисобда зафар қучган "лочинлар" очколари сонини 13 тага етказиб олди. Муборакликлар ҳисобида 8 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!