Суперлига. "Навбаҳор" сафарда кичик камбэк амалга ошириб, "Динамо"ни енгди
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган баҳсда "Динамо" ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб, 4-дақиқадаёқ Фирдавс Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, 11-дақиқада Русланбек Жиянов ўйинда мувозанатни тиклади. Шундан сўнг катта cаҳнага Забиҳулло Ўринбоев чиқди. Ҳужумчи 24-дақиқада аниқ зарба йўллаб ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, Темур Кападзе "лочинлар" бош мураббийилигидаги дебют ўйинида ғалаба қозонди.
Фикрлар