Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум" устидан қийинчилик билан ғалабага эришди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" баҳси якунланди. Учрашув "лочинлар"нинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Голларга Жамшид Болтабоев 3 (0:1), Ислом Кенжабоев 14 (1:1) ва Жасурбек Яхшибоев 60 (1:2) муаллифлик қилди. Бундан ташқари наманганликлар пенальтидан фойдалана олмади. Остон Урунов ишлаган 11 метрлик жарима зарбасини Яхшибоев амалга оширди, мезбонлар посбони Жавоҳир Илёсов зарбани қайтарди.

Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари сафарда уч очко билан қайтди ва турнир жадвалида яна пешқадамга айланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Баходир Муминов
30/07/2023 22:12
Аутсайдер камандани хама чемпионатта хам юутиш кийин олґа НАВБАХОР Омад сендан юуз угирмасин