Суперлига. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна": Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонда?
Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин навбатдаги қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтади. Дастлаб, Тимур Кападзе бошқарувидаги "Навбаҳор" "Олимпия" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
Ўзаро беллашувлардаги статистикада устунлик наманганликлар томонида. "Лочинлар" 28 марта ғалаба қозонган бўлса, жиззахликлар 23 марта зафар қучишга муваффақ бўлган. Шунингдек, 9 та баҳс дуранг натича билан якунланган.
Тўплар нисбати ҳам меҳмонлар устунлигини кўрсатмоқда — 99:71.
Маълумот ўрнида, Кападзе бошчилигидаги жамоа онлайн турнир жадвалида 8 та учрашувдан сўнг 18 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда бормоқда. Улуғбек Бақоев шогирдлари эса 5 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги тўқнашув соат 19:00’да старт олади ва "Футбол ТВ" орқали эфирга узатилади.

Фикрлар