Суперлига. "Навбаҳор" ва "Насаф" мухлислар қаршисида гол ура олмади

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви якунига етди. 

Томонлар мухлислар билан тўлиб-тошган стадионда бирорта гол ура олмади. Баҳс 0:0 ҳисобида тугади.

Шундай қилиб, "лочинлар" ва "аждарлар" чемпионатни очко йўқотиш билан бошлади.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Навбаҳор" ва "Насаф" мавсумни очко йўқотиш билан бошлади.

  • 90+3'

    Футболчилар бироз чарчади, чоғи, хавфли ҳужумлар бироз камайди.

  • 90+1'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда "Насаф" посбони кичик жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Собиржонов жарима майдони ичига хавфли узатма амалга оширди. Тўпга ҳужумчилардан олдин Эргашев етиб келди.

  • 88'

    Андреевнинг узатмаси кўнгилдагидек чиқмади. Дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларни наманганликлар кичик устунлик билан ўтказмоқда.

  • 85'

    "Насаф" дурангга рози кўринади. Умид Эргашев вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

  • 84'

    Жамшид Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 84'

    Норчаев ўз ўрнини Семир Смайлагичга бўшатиб берди.

  • 83'

    Ғолиб Ғайбуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 81'

    Кичик устунлик "лочинлар" томонда. "Аждарлар" ўз омадини қарши ҳужумдан изламоқда.

  • 79'

    Марконинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди.

  • 78'

    Тўхтасинов ўта қулай имкониятни кўкка совурди. Нурилло яқин масофадан бош билан ноаниқ зарба берди.

  • 77'

    Ҳусаин Норчаев ҳужумда ёлғизланиб қолмоқда.

  • 75'

    Асад Собиржонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 74'

    Искандеровнинг стандартдан узатган тўпи қайтарилди.

  • 73'

    "Насаф" таркибида иккита ўзгариш: Шаҳзод Акрамов ва Баҳром Абдураҳимов ўрнига Иван Соловьёв ва Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

  • 72'

    Голбаннинг уринишидан сўнг тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

  • 71'

    Жокич дарвоза томон "пушка" йўллади. Ғайбуллаев тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 69'

    Бабаян шогирдлари босимни оширмоқда. Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам хавфли қарши ҳужумлар уюштиряпти.

  • 67'

    Ғайбуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 65'

    Эшмуродов ҳимояда жуда ишончли ҳаракат қилиб, Марушич бирга-бир вазиятга чиқиб боришининг олдини олди.

  • 64'

    Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Юсупов бироз қалтис ҳаракат қилди. Унинг бахтига Ҳусаин тўпни олиб қўя олмади.

  • 63'

    “Навбаҳор” таркибида иккита ўзгариш: Элгужа Григалашвили ва Исломжон Кенжабоев ўрнига Зоран Марушич ва Асадбек Собиржонов майдонга туширилди.

  • 61'

    Насруллаев ва Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 59'

    Ўйин ўта шиддатли темпда давом этмоқда. Мухлислар ўз суюклиларини тиним билмай қўллаб-қувватлаяпти.

  • 57'

    Мезбонлар вакили воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 55'

    Бир рақибидан ўтган Кенжабоев қўполлик эвазига тўхтатилди.

  • 54'

    Искандеровнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 52'

    Станоевичнинг уринишидан сўнг Юсупов тўпни ушлаб олди.

  • 51'

    Насруллаевнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    Аҳмедов ҳимояда тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. "Навбаҳор"да бурчак тўпи.

  • 49'

    "Насаф" 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнамоқда.

  • 47'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Марко бош билан ноаниқ зарба берди.

  • 46'

    Танташевнинг ҳуштаги билан иккинчи таймга старт берилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+5'

    Тўхтасинов жарима майдони ичидан жуда ноаниқ зарба берди. Қулай вазият яратилганди.

  • 45+4'

    Искандеровнинг узатмасидан сўнг Кенжабоев тўпга ета олмади.

  • 45+3'

    Баҳс майдон марказида давом этмоқда.

  • 45+2'

    Яна бир жиддий тўқнашув. Бу сафар жабрланувчи ролида Акмал Мозговой.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди.

  • 45'

    Мажбурий ўзгариш: Цигер ўз ўрнини Азим Аҳмедовга бўшатиб берди.

  • 42'

    Боян Цигер жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 40'

    Болтабоев жарима майдони ичидан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида!

  • 40'

    Искандеровнинг жарима майдонига оширган тўпи узоқлаштирилди.

  • 38'

    "Аждарлар" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 36'

    Марконинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 34'

    Бердиев шогирдлари секин-асталик билан ташаббусни қўлга олмоқда.

  • 32'

    Ислом Кенжабоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 30'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Ўткир Юсупов жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 29'

    Станоевичнинг бу сафарги бурчакдан оширган тўпи ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 27'

    Мозговой ажойиб ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумини тўхтатди.

  • 26'

    Айни дақиқаларга келиб тўп назорати қаршиликлар томонда бўлиб турибди.

  • 24'

    Ҳусниддиннинг бу сафарги уриниши аниқ, лекин кучсиз чиқди.

  • 23'

    Тайм экваторига келиб, ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Яъни, "аждарлар" ҳам фаоллашди.

  • 22'

    Беллашув анча шиддатли темпда давом этмоқда!

  • 21'

    "Насаф" тарбияланувчиси Ислом Кенжабоев собиқ жамоаси дарвозасини нишонга олди. Эргашев вазиятни бартараф этди.

  • 19'

    Бу сафар Алиқулов дарвозани "ўққа тутди". Ўткир ўз ўрнида!

  • 17'

    Марконинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Юсупов ушлаб олди.

  • 16'

    Андреев аксарият вазиятларда ҳужумга ўтиб кетмоқда ва натижада, унинг қаноти очиқ қоляпти.

  • 14'

    Тўп қаршиликларда бўлиб турган пайтда "лочинлар" кўпчилик билан ҳимояланмоқда.

  • 13'

    Марконинг жарима майдонига узатган тўпи қайтарилди.

  • 12'

    Насруллаевнинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

  • 11'

    Дастлабки ўн дақиқалик ортда қолди. Кичик устунлик майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 9'

    Саитовнинг уринишидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 8'

    Жамшид Болтабоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 7'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Эргашев ушлаб олди.

  • 7'

    Рақибдан тўпни олиб қўйган Кенжабоев ҳужумни давом эттира олмади. 

  • 6'

    Майдонга йиғилган мухлислар бир сонияга бўлса ҳам тинчимаяпти. 

  • 5'

    Жуда камёб ҳолат: кабутарлар майдон узра учиб юрибди ва бу футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишига бироз ҳалал бермоқда.

  • 4'

    "Лочинлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 2'

    Илк сонияларданоқ майдонда шиддатли кураш кечмоқда. Акрамовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Наманган футболи тарбияланувчиси, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов нутқ сўзламоқда.

  • 0'

    Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда! Бутун стадион уни тўлиб-тошиб ижро этяпти!

  • 0'

    Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаков сўзга чиқиб, Наманганда катта футбол мавсумини очиб берди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Marifjon Turajonov
03/03/2022 20:45
Bilet narhlari arzonroq bulganda kuproq odam kirar edi.