Суперлига. "Навбаҳор" йирик ғалабани қўлга киритиб, пешқадам бўлиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрн олган "Навбаҳор" - "Металлург" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда наманганликлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 38-дақиқада Жамшид Болтабоев ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Жасур Яхшибоев фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйин тугаши арафасида Жамшид Искандеров ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
Шу тариқа, "лочинлар" икки учрашувдан сўнг очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди.
Фикрлар