Суперлига. "Нефтчи" - "Сўғдиёна": Матнли трансляция!

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  • 90+10'

    Тугади. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди. 

  • 90+8'

    Мезбонлар аъзоси Иззатилла Абдуллаев ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

  • 90+4'

    Тарик Исичга ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 90'

    Беллашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 85'

    Ўйин давом этади. Посбон баҳсни давом эттира олади. 

  • 82'

    Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

  • 81'

    "Йўлбарслар" таркибида ўзгариш бўлди. Мухсин Убайдуллаев ва Георги Никабадзе ўрнига Томислав Мрчела ва Иззатилла Абдуллаев майдонга чиқди.

  • 78'

    Майдон эгаларининг ҳужумлари тобора хавфли кўриниш олмоқда. Аммо улар ҳали гол урганича йўқ.

  • 76'

    Майдон марказида Ҳошимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 74'

    Ўйин шиддатли тарзда давом этмоқда. 

  • 70'

    Гол инобатга олинмади. Ҳакам қоида бузиш ҳолати қайд этилганини маълум қилди. 

  • 67'

    Ҳакам ВАРга мурожаат этмоқда. Умар Адҳамзоданинг узатмасидан сўнг Улуғбек Ҳошимов жиззахликлар посбони Милан Митровичга нисбатан фол ишлатган бўлиши мумкин. 

  • 65'

    ГОООООООООООЛ! "Нефтчи" беллашувда ҳисобни очди. 

  • 63'

    Умар Адҳамзоданинг зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 61'

    "Сўғдиёна" таркибида ўзгаришлар рўй берди. Самандар Синдаров ўрнига Улуғбек Кенжаев туширилди, Миржалол Абдумуталов ўрнига Нодиржон Сойибов туширилди.

  • 58'

    Ҳакам Самандар Синдаровга қизил карточка кўрсатиш борасида ВАРга мурожаат этди. Бироқ Синдаров бу вазиятда сариқ карточка олди ва ўйин давом эттирилди. 

  • 53'

    "Нефтчи" таркибида ўзгариш. Бачана Арабули ўрнига Улуғбек Хошимов майдонга чиқди.

  • 50'

    Муҳитдиновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 48'

    Ғуломов дарвозага кучли ва жуда ноаниқ зарба берди.
     

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+6'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45+4'

    Алишер Салимов тиббий ёрдам олмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Муҳаммадсафо Фозиловнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

  • 41'

    Тўп билан "Нефтчи" футболчилари. Жиззах клуби вакиллари эса эрта прессинг амалга оширмоқда. 

  • 38'

    Яна бир сариқ. Энди Қаҳрамонов қўпол ҳаракат қилди. 

  • 37'

    Учрашувда тўқнашувлар сони ортиб боряпти. 

  • 35'

    "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович кескин эътирозлари учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 34'

    Жавоҳир Қаҳрамоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У Лутфулла Тўраев билан тўқнашувда иштирок этди.

  • 32'

    Ўйинда яна бир сариқ карточка. Никабадзега қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 30'

    Уххх. Никабаденинг навбатдаги зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 26'

    Зенан Займовичга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 21'

    Меҳмонлар энди назоратни ўз қўлига олмоқчи.

  • 19'

    Ухххх. Никабадзе тўпни енгил ҳаракат билан рақиб дарвозасига жойлаб қўймоқчи бўлди. Лекин зарба ноаниқ кетди ва ўйинда ҳисоб очилмади.

  • 16'

    Миржалол Абдумуталовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 15'

    "Сўғдиёна"дан илк зарба, аммо уриниш ноаниқ бўлди.

  • 12'

    Мезбонлар позицион ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 10'

    Зенан Займович рақиб футболчисига қўполлик ишлатди. 

  • 7'

    "Нефтчи" майдонда устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда. 

  • 5'

    ВАРдан сўнг ҳам ҳакам қарорини ўзгартирмади, ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. Ўйин давом этади. 

  • 4'

    Ҳакам ВАРга мурожаат этмоқда. 

  • 3'

    "Нефтчи" гол урди. Бироқ ҳакам Мирзоҳид Ғофуровнинг офсайдда қолиб кетганини қайд этди. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Ўйинга ташриф буюрган барча "Пахтакор-79" хотираси муносабати билан бир дақиқалик сукут сақламоқда.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!