Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Олимпик"ка ютқазди, Лутфулла Тўраев пенальтидан гол ура олмади
Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Алишер Одилов муаллифлик қилди. Унинг голига Жасур Жалолиддинов ассистентлик қилди.
Шу тариқа, "олимпиячилар" 25 очко билан 10-ўринга чиқиб олди. 38 очкоси бор "Нефтчи" 5-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар