Суперлига. "Нефтчи" сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Қизилқум" эса турнир пешқадами

  • 1 апрель, 2022, 20:25
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Навоийликлар сафида  Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этди. Шунингдек, Александр Станисавлевич битта гол уришга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, "Қизилқум" ҳисобидаги очколари сонини 10 тага етказиб олди. Айни дамда улар Суперлига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. "Нефтчи" ҳисобидаги 3 очко эса ўзгармай қолди. 

 

  • 90+3'

    Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари "Нефтчи"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи"нинг ўйинига темп қўша олди. 

  • 82'

    Сўнгги дақиқаларда "Нефтчи" босимни кучайтиряпти. 

  • 79'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг кучли зарбасидан сўнг Шерали Жўраев тўп йўлига ғов бўлди. Оғриқли вазият. Тиббий ёрдам майдонга тушди. У билан ҳаммаси жойида. 

  • 78'

    "Нефтчи" яна бир бор жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.

  • 75'

    Нестеров қанотдан узатилган тўпни чизиқ устида ушлаб олди. Бироқ ён ҳакам тўп майдонни тарк этганини кўрсатди. Нестеров унга жиддий эътироз билдирди ва бош ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади.  

  • 73'

    Ойбек Қиличевнинг супер узатмасидан сўнг Улуғбек Ҳошимов кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ. 

  • 72'

    "Нефтчи"да яхши имконият вужудга келди. Бурчак тўпидан сўнг водийликлар футболчиси яқин масофадан зарба йўллаши мумкин эди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 68'

    "Нефтчи" бурчак зарбаси амалга ошириб берди. Бироқ Нестеров тўпга эга чиқди.

  • 66'

    ГООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини аниқ амалга ошири, фарқни 3 тага етказиб қўйди. 

  • 65'

    "Нефтчи" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

  • 64'

    Аббосбек Ғуломов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди. 

  • 63'

    "Қизилқум" чиройли тарзда ҳимоядан чиқиб кетди. Темурхўжа Абдухолиқовга  нисбатан жарима майдонига яқин нуқтада ўйин қоидаси бузилди. 

  • 61'

    Футболчилар ўртасида майдонда кичик келишмовчилик вужудга келди. 

  • 57'

    УХХХХ! "Қизилқум"да яхши имконият вужудга келди. Жарима майдончаси ичида мезбонлардан талайгина футболчи бор эди, бироқ қанотдан ёриб кириб келган футболчи тўпни аниқ шерикларига етказиб бера олмади. 

  • 56'

    "Нефтчи"дан навбатдаги бурчак зарбаси, аммо узатмадан кейинги зарбага аниқлик етишмади. 

  • 54'

    "Нефтчи" катта куч билан олдинга ташланмоқда. 

  • 51'

    ГОООООООООЛ! "Қизилқум" қарши ҳужумга ўтди. Темурхўжа Адбухолиқов ўзи бошлаган ҳужумни гол билан якунлади. 

  • 50'

    Водийликлар жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 48'

    "Нефтчи" яна бир бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+2'

    Тайм якунига етди. Ҳозирча "Қизилқум" ўз майдонида "Нефтчи"дан устун келмоқда. 

  • 45+1'

    "Нефтчи" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    "Нефтчи" футболчилари ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 42'

    "Қизилқум" футболчиси Олимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 41'

    "Нефтчи" штурм уюштирди. Шундай бўлса-да "Қизилқум" ҳимоячилари ишончли ўйнади. 

  • 40'

    Қўзиевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 39'

    УХХХ! Бобурбек Йўлдошев майдон марказида жиддий тарзда ўйин қоидасини бузди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 

  • 37'

    Ҳавфли ҳужум! "Нефтчи" футболчиси Ғуломовнинг узатмасидан сўнг дарвозага зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 36'

    Майдон марказида "Нефтчи" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 32'

    "Нефтчи"да гол уриш учун яхши имконият вужудга келди, аммо бесамар. 

  • 29'

    Станисавлевич пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очди. 

  • 28'

    "Қизилқум" футболчиси Зотеев жарима майдони ичида йиқитилди. "Нефтчи" дарвозаси томон пенальти белгиланди. 

  • 27'

    "Қизилқум"нинг яна бир уриниши бесамар якунланди. 

  • 24'

    "Нефтчи" фойдасига яна бир бурчак тўпи. 

  • 22'

    "Нефтчи" ўйинчиси Марко Шарич сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 21'

    Фарғоналиклар қанотлардан кетма-кет узатмалар амалга оширди. Аммо ноаниқ. 

  • 18'

    "Нефтчи" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 15'

    Кураш майдон марказида кечмоқда. 

  • 12'

    "Нефтчи" ҳавфли ҳужум уюштирди. Бурчак зарбасидан сўнг мезбонлар ҳимоячсида палапартишлик вужудга келди. 

  • 10'

    Ўйинда тўлиқ устунлик мезбонлар томонида, бироқ ҳозирча ҳавфли ҳужумлар йўқ. 

  • 8'

    Майдон марказида "Нефтчи" футболчиси тўпни қўл билан ўйнади. 

  • 6'

    Навоийликлар тўпни эгаллаб турибди ҳозирча ўйинда устунлик қилмоқда. 

  • 3'

     "Қизилқум" вакиллари чиройли комбинация эвазига ҳужумга ўтди. Тўп ҳимоячиларнинг қўлига тегиб қолди, бироқ ҳакам пенальти бермади. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • *'

    Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!