Суперлига. "Нефтчи"нинг 1 голига "Бунёдкор" 3 та гол билан жавоб берди

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" баҳси ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Меҳмонларнинг голларига Нарх, Раҳмоналиев ва Исмоналиев муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голи Ешич номига ёзиб қўйилди.

Мазкур натижадан сўнг "қалдирғочлар" очколари сонини 10 тага етказиб олди. "Йўлбарслар" ҳисобида 3 очко мавжуд.

  • Суперлига
  • 5-тур

Нефтчи

  • Александр Ешич 51'
1 : 3

25/04/2022 18:20

Бунёдкор

  • Францис Нарх 56'
  • Умарали Раҳмоналиев 63'
  • Усмонали Исмоналиев 71'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, жадвалда етакчилар қаторига қўшилиб олди.

  • 90+2'

    Абдуллоҳ Олимовга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Хусниддин Ғофуров қизил карточка олиб, майдонни тарк этмоқда.

  • 86'

    Султоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 83'

    Ўрозовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 80'

    Усмонали Исмоналиев ўз ўрнини Умид Султоновга бўшатиб берди.

  • 79'

    Аброр Исмоилов бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

  • 77'

    Анвар Ғофуров ўрнига Суннатулла Абдуллажонов баҳсга қўшилди.

  • 75'

    Мухсинжон Убайдуллаев чиройли дриблинг намойиш этиб, олдинга ташланди. Аммо мезбонлар учун вазият самарасиз тугади.

  • 72'

    Фарғоналиклар сафида Ойбек Қиличев ўрнига Абдуллоҳ Олимов майдонга туширилди.

  • 71'

    ГООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни оширмоқда. Нархнинг зарбасидан сўнг Усмонали Исмоналиев деярли бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди-3:1.

  • 66'

    Шухрат Мақсудов "қалдирғочлар" таркибида яна бир ўзгаришни амалга оширди. Иброҳим Томива ўрнига Музаффар Олимжонов майдонга туширилди.

  • 64'

    ГОООООООООЛ! "Бунёдкор"дан яна бир чиройли гол. Умарали Раҳмоналиев узоқ масофадан гол урмоқда.  

  • 62'

    "Нефтчи" футболчиси Анвар Ҳофуров қўпол ҳаракати учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 61'

    "Қалдирғочлар" сафида ўзгариш. Одил Абдураҳмонов ўрнига Билол Туплиев ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Бурчак зарбаси "йўлбарслар" фойдасига.

  • 56'

    ГООООООООЛ! "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди. Нарх узоқдан супер зарбаси билан дарвозани ишғол қилди.

  • 51'

    ГООООООООООЛ! Мезбонлар учрашувда ҳисобни очмоқда. Александр Ешич шеригининг қанотдан узатиб берган тўпини бош билан дарвозага киритиб қўйди.

  • 49'

    "Нефтчи" вакили Александр Ешичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Ойбек Қиличев жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.

  • 40'

    Водийликларнинг яна бир ҳужуми ноаниқ пас сабаб самарасиз якунланди.

  • 37'

    Абдураҳмоновнинг кучли зарбасига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

  • 34'

    Ҳакам "Бунёдкор" футболчиси Одил Абдураҳмоновга сариқ карточка кўрсатди.

  • 32'

    Учрашувда темп бироз пасайди.

  • 27'

    Меҳмонлар аста-секин ташаббусни ўз қўлига олмоқда.

  • 23'

    Ойбек Қиличевнинг узоқдан тепган тўпини "қалдирғочлар" дарвозабони эгаллаб олди.

  • 20'

    "Бунёдкор" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 17'

    "Нефтчи" аъзоси Ҳусниддин Ғофуровнинг қанотдан узатган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

  • 15'

    Нархга баҳсдаги илк сариқ карточка кўрсатилди.

  • 13'

    Франсис Нархнинг жаримадан йўллаган кучсиз зарбаси фарғоналиклар посбони учун муаммо туғдирмади.

  • 12'

    Ўйинда яна тўхталиш юзага келди. 

  • 10'

    "Нефтчи" вакилларининг ҳужуми ноаниқ узатма сабаб якунига етмай қолди.

  • 7'

    Майдонда тўп учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 4'

    Анвар Ғофуров тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

     

    Футболчилар майдонга тушиб келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!